Ўзбекистон тарихи 3D форматда! Буни сиз албатта кўришингиз керак

 

🔴 Асрлар орасида йўл очишга тайёрмисиз?

 

🔴 Жадидлардан мустақилликкача – бир саёҳатда!




    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейида яратилаётган “Вақт тунели” номли инновацион экспозицияда мамлакат тарихи ва цивилизация тараққиётини замонавий мультимедиа технологиялари орқали намойиш этишга режалаштирилган.

 

     Экспозицияда учта асосий тунель ташкил этилмоқда:

 

➖Биринчи тунель – исломдан аввалги цивилизациялардан Биринчи Ренессансгача;

 

➖Иккинчи тунель – Биринчи Ренессансдан Иккинчи Ренессансгача;

 

➖Учинчи тунель – Иккинчи Ренессансдан Учинчи Ренессансгача бўлган давр.

 

    Ҳар бир тунелда экранларда тарихий ҳужжатлар, фото ва видео архивлар, анимациялар, 3D визуализациялар намойиш этилади. Ёруғлик тўлқинлари ва овоз эффектлари эса ташрифчиларни ҳақиқий вақт оқими орқали “саёҳат” қилади.

 

    Айнан учинчи тунель ХХ аср воқеаларига бағишланиб, жадидчилик даври, 1937 йил қатағонлари, Шараф Рашидов сингари тарихий шахслар, шунингдек, Ўзбекистон мустақиллигига оид жараёнларни қамраб олади.



 

    Экспозицияда турли тарихий артефактлар – жадидларнинг китоблари, шахсий ашёлари, мустақиллик рамзлари ҳам намойиш этилади.

 

    Марказнинг навбатдаги кенгаш йиғилишида қайд этилишича, “Вақт тунели” экспозицияси юртимиз тарихини замонавий ва таъсирчан тарзда намойиш қилиб, ёшлар ҳамда халқаро меҳмонларга миллий меросимиздан янада чуқурроқ тасаввур беради.

 

Илмий кенгаш аъзолари мазкур лойиҳа концепциясини маъқуллашди.