Бугун оммалашган GPSнинг яратилишига нима сабаб бўлган?
🔴Олимлар осмондан қандай хабар олган?
🔴Астрономия сирлари қай тарзда очилди?

Астрономия тарихи инсониятнинг осмонга қараб изланиши, сирли ҳодисаларни тушуниш ва рационал илмий асосга ўтган сафарини намоён қилади. 960 йилда машҳур астроном Абд ар-Раҳмон ас-Суфий Птолемейнинг юлдузлар каталогини қайта кўриб чиқиб, устурлоб ёрдамида ҳанузгача аҳамиятга эга бўлган энг қадимий юлдузлар харитасини тузди.
Шундан сўнг астрономлар осмон механикаси қонунларини ишлаб чиқиш орқали вақт ва маконни ҳисоблаш, келажакдаги ҳодисаларни башорат қилиш имкониятига эга бўлдилар. Бу жараён календарь, секстант ва замонавий GPS каби асбобларнинг яратилишига йўл очди.
Замонавий астрофизика эса юлдузлар, туманликлар ва галактикаларнинг табиати ҳамда тараққиётини ўрганиш орқали инсониятнинг олам тўғрисидаги билимларини чуқурлаштирди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи экспозициясида айни шу илмий кашфиёт ҳам ўрин олади. Бу эса ташриф буюрувчиларда астрономия илми ҳақида тасаввур уйғотишга хизмат қилади.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа