Орфеусдан Тошкентгача: тарихий артефакт йўли
🔴 Бу оддий идиш эмас, балки бутун дунёга Ўзбекистон маданиятини намойиш этадиган ғаройиб экспонат!
🔴 Ноёб топилма Лондондан ниҳоят юртимизга қайтмоқда

Ўрта асрларда Хуросон ва Мовароуннаҳр илм-фан, маданият, амалий санъат ва ҳунармандчиликнинг йирик марказларидан бири бўлган. Бу ерда яратилган буюмлар нафақат турмуш эҳтиёжлари учун хизмат қилган, балки халқнинг юксак бадиий диди ва маънавий дунёқарашини ҳам намоён этган.
Шундай ноёб артефактлардан бири – гулбарг шаклидаги қўрғошин идиш. Тахминан XII–XIII асрларга, Ғазнавийлар даврига оид ушбу топилма ҳозирда Лондондаги “Орфеус” галереясида сақланмоқда. Бундай идишлар ўша даврда тантанали маросимларда, уй безагида кенг қўлланилган ва ҳунармандлар маҳоратининг юқори даражасини ифода этган.
Афсуски, Ўзбекистон музейларида бу турдаги буюмлар жуда кам сақланган. Шу боис, уларни халқаро коллекциялардан олиб келиш миллий меросимизни бойитиш ва халқимиз тарихини кенг жамоатчиликка намойиш қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг асосий вазифаларидан бири – юртимизга оид ноёб артефактларни жамлаш ва уларни халқаро ҳамжамиятга тақдим этишдир. Гулбарг шаклидаги қўрғошин идишнинг марказ экспозициясида ўрин олиши ҳам ана шу йўналишдаги муҳим қадам ҳисобланади.
Бундай артефактлар тилсиз гувоҳ сифатида ўтмиш билан келажакни боғлайди. Уларни асраб-авайлаш ва юртимизга қайтариш эса авлодларимиз учун маънавий кўприкдир.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди