31 АВГУСТ — ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИГИ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН КУН ВА “ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ ХОТИРАСИНИ ЁД ЭТИШ КУНИ”

1991 йил 31 август — Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида мамлакатнинг давлат мустақиллиги эълон қилиниб, “Ўзбекистон ССР” расман “Ўзбекистон Республикаси” деб номланди. Шу куни “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида”ги Қонун ҳам қабул қилинди.
Бу қарор халқимизнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш, озод ва суверен давлат барпо этиш йўлидаги азалий интилишларининг амалий ифодаси бўлди. 1 сентябрь эса — халқимиз учун энг улуғ, энг азиз кун — “Мустақиллик куни” сифатида тарихга муҳрланди.

2001 йилдан бошлаб 31 август — Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан “Қатоғон қурбонлари хотирасини ёд этиш куни” сифатида белгиланган. Бу сана — тоталитар тузум даврида асоссиз равишда таъқиб ва жазога учраган, ватан ва халқ учун ҳаётини фидо этган инсонларни эъзозлаш, ва миллий хотирани асраш кунидир.
Тошкент шаҳридаги “Шаҳидлар хотираси” майдони — ана шу фидоийлар хотирасини абадийлаштириш, миллий ўзликни мустаҳкамлаш ва келажак авлодни тарбиялашга хизмат қилувчи муқаддас маскан ҳисобланади.
31 август — мустақиллик арафасида нафақат миллий эркинлик, балки тарихий адолат тикланган кун сифатида қалбларимизда ўчмас из қолдиради. Бу сана юртимиз ўтмиши, бугуни ва келажаги ўртасида маънавий боғловчи кўприкдир.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа