Регистон хазинасидан топилган кўза – тарихнинг жонли гувоҳи
🔴 Ўрта аср ҳунармандчилигининг шедеври – Тошкент музейида
🔴 Марказий Осиёда топилган кўза тарихчиларни ҳайратга солди!

Марказий Осиё XI–XIII асрларда юксак цивилизация ва санъат марказларидан бири сифатида тарихда алоҳида ўрин тутган. Бу даврда ҳукмронлик қилган Салжуқийлар сулоласи мероси меъморий иншоотлардагина эмас, балки амалий ва декоратив санъат буюмларида ҳам ўз ифодасини топган.
Хусусан, кумуш инкрустацияли бронза буюмлар Салжуқийлар даври ҳунармандчилигининг энг юксак намунаси сифатида тарихий аҳамият касб этади. Аарон коллекциясида сақланаётган икки яримшарли коса ва шамдон, шунингдек, XIII асрга оид кумуш инкрустацияли бронза кўза ана шундай бой маданий мероснинг ёрқин мисолларидир.
Айниқса, Самарқанддаги машҳур Регистон майдонида топилган хазинадан аниқланган ушбу кўза тарихий жиҳатдан беқиёс аҳамиятга эга. Бугунги кунда у Тошкентдаги Темурийлар тарихи давлат музейида сақланмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, бундай артефактлар нафақат тарихий ва илмий жиҳатдан, балки миллий маданий меросимиз учун ҳам бебаҳо қимматга эга. Ўзбекистон музейларида бундай топилмаларнинг камлиги уларнинг аҳамиятини янада оширади. Шу боис уларни яратилаётган Ислом цивилизацияси маркази экспозициясига олиб келиш режалаштирилмоқда.
Таъкидланишича, мазкур буюмлар бронза, мис, кумуш ва латундан тайёрланган бўлиб, баландлиги 12 сантиметр, диаметри эса 28 сантиметрни ташкил этади.
Бу қадам Салжуқийлар даврининг жаҳон цивилизацияси ва санъат тарихидаги ўрнини янада ёрқинроқ намоён этади.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа