1995 йил 26 август — Ўзбeкистон ва ЮНEСКО ўртасида ҳамкорлик мeморандуми имзоланди

ЮНEСКО — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашган агентлиги бўлиб, 1945 йилда ташкил этилган. Унинг асосий мақсади — халқаро ҳамкорлик орқали таълим, илм-фан ва маданиятни ривожлантириш ҳамда тинчликни мустаҳкамлашдир. ЮНEСКО дунё миқёсида маданий меросларни асраш, замонавий билимларни ёйиш ва халқлар ўртасида ўзаро англашувни кучайтиришга хизмат қилади.
1995 йил 26 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ҳукумати ва ЮНEСКО ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Бу ҳужжат:
⚫️ Ўзбекистондаги тарихий обидаларни халқаро миқёсда эътироф этиш;
⚫️ Таълим, фан ва маданият йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;
⚫️ Маданий меросни асраш ва тарғиб қилишда глобал ёндашувни таъминлашга ҳамда қўшма дастурларни амалга оширишга асос бўлди.
Ушбу ҳамкорлик натижасида Самарқанд, Бухоро, Хива каби шаҳарлар ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди.
ЮНEСКО кўмагида Ўзбекистонда кўплаб тарихий обидалар реставрация қилинди, илмий экспедициялар ўтказилди, таълим лойиҳалари йўлга қўйилди.
Бу санани Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига дадил қадам қўйган тарихий кунларидан бири сифатида эслаб қоламиз.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа