Янги даврнинг илҳом манбаидан ёшларнинг ғайратини қўзғатувчи марказгача...



 

    Бугун биз янги бир давр – Учинчи Ренессанс сари дадил қадам қўймоқдамиз. Бу йўлда бобокалонларимиз яратиб қолдирган беқиёс илмий, маънавий ва маданий мерос биз учун таянч ва илҳом манбаидир. Ўз даврида улар нафақат ўз халқининг, балки бутун инсониятнинг тараққиётига улкан ҳисса қўшган.

 

    Шу боис, кейинги ривожланиш босқичига ўтишда аждодларимизнинг илмий меросини чуқур ўрганиш, уни бугунги замон талаблари асосида татбиқ этиш ва ёш авлодга етказиш алоҳида аҳамият касб этади. Бу жараён нафақат миллий ўзликни англашни мустаҳкамлайди, балки жаҳон илм-фанидаги ўрнимизни ҳам юксалтиради.



 

    Ўзбекистонда ташкил этилаётган Ислом цивилизацияси маркази ана шу юксак мақсадлар сари олиб бораётган муҳим ташаббуслардан биридир. Мазкур марказ нафақат тарихий обидаларни йиғиш ва сақлаш, балки уларни илмий жиҳатдан таҳлил қилиш, кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда замонавий ривожланиш жараёнларига уйғунлаштиришни кўзда тутади. Бу орқали биз ўтмиш ва бугун ўртасида узвий боғлиқликни таъминлаймиз.

 

    Фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тўраев таъкидлашича,

 

“Учинчи Ренессанс сари интилишимизда энг асосий куч – бу аждодларимизнинг бебаҳо меросидир. Уни ўрганиб, ҳаётга татбиқ этиш орқали биз янги даврнинг илмий ва маънавий тамал тошини қўйишимиз мумкин. Ислом цивилизацияси маркази эса бу жараённинг илмий ҳамда маънавий йўлбошчига айланади.”