“Мухлиса” билан мулоқот: Ислом цивилизацияси марказида меҳмонларни сунъий интеллект кутиб олади
🔴 Янги Ренессансда янги технология: музейда “ақлли” мулоқот
🔴 Интерактив китоблар ва сунъий интеллект: музей тажрибаси янги босқичда
Ўзбекистон ҳудудида шаклланган ва ривожланган тамаддун янги поғонага кўтарилиб, жаҳон цивилизациясининг таркибий қисми сифатида бугунги дунё саҳнасида намоён бўлиб бормоқда. Мамлакатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, Ўзбекистон замини икки буюк уйғониш даврига бешик бўлган. Айни вақтда юртимизда яна бир Уйғониш жараёни кечмоқда. “Янги Ўзбекистон” ва “Учинчи Ренессанс” каби таъкидлари халқимизни улуғ мақсадлар сари руҳлантирмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказидаги “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори” экспозицияси рақамли технологиялар ва замонавий медиа воситалари асосида такомиллаштирилмоқда.
Мазкур бўлим дизайнини янада такомиллаштириш юзасидан ўтказилган йиғилишда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Хасанов, “Сила света” компанияси вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди. Муҳокамада экспозициянинг асосий ғояси ташриф буюрувчилар залга илк қадам қўйган пайтдан бошлаб мамлакатдаги янгиланиш, тезлик ва доимий ривожланиш руҳини ҳис қилиши кераклиги алоҳида таъкидланди.
Экспозиция тўрт тилда — ўзбек, рус, инглиз ва араб тилларида ишлаши, кейинчалик бошқа тиллар ҳам қўшилиши мумкинлиги маълум қилинди. Ҳар бир бўлимга қисқача изоҳ, кейинги босқичда эса батафсил аннотациялар қўшилиши режалаштирилган. Интерактив форматда китоблардан иқтибослар экранда жонланиб, ташриф буюрувчилар билан мулоқот яратиши кўзда тутилган.
Энг қизиқарлиси, марказ меҳмонлари сунъий интеллект “Мухлиса” билан суҳбатлашиш ва савол-жавоб қилиш имкониятига эга бўлади.
Кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
