Ўзбeкистоннинг машҳур бозорлари Euronews нигоҳида

Дунёга машҳур Euronews “Ипак йўли саргузаштлари” туркум кўрсатувларининг навбатдаги сонини Ўзбекистон бозорларига бағишлади.
Кўрсатувда Тошкентдаги феруза гумбазли Чорсу бозори, Олой ва Миробод бозорлари, Самарқанднинг Сиёб бозори ҳамда каштачилик маҳсулотлари билан машҳур Ургут бозори кенг ёритилган. Шунингдек, Бухородаги анъанавий бош кийимлар ва заргарлик буюмлари савдоси билан танилган Телпакфурушон бозорига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Ижодкорлар мазкур бозорларни нафақат савдо марказлари, балки мамлакатнинг бой маданий ҳаёти, қадимий ҳунармандчилик анъаналари ва цивилизациялар чорраҳаси сифатидаги тарихий тимсоли сифатида тақдим этдилар.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа