Ўрта асрларда шаҳодатномалар қандай аҳамиятга эга бўлган?
Ўрта асрларда талабалар учун бериладиган шаҳодатномалар ҳаётда муҳим ўрин тутган. Ушбу ҳужжатлар мадраса таълими муваффақиятли якунланганини билдириб, шахснинг илм-салоҳияти, касбий мақоми ва ижтимоий мавқеини белгилаган.
Шаҳодатнома (Ижоза) муддатга эмас, аниқ бир машғулотларни ўзлаштиришга қараб берилган. Битирувчилар фақат шахсий сифатлари билан эмас, ўз ижозалари билан ҳам танилган, ишга қабул қилинган ва ҳатто совчиликда ҳам бу алоҳида ўринга эга бўлган. Шаҳодатномалар тегишли жойда сақланган, унда ким томонидан берилгани муҳим аҳамият касб этган.
Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида айнан шундай шаҳодатномаларнинг илк кўринишлари намойиш этилиши режалаштирилган. Қозизода Румий, Саъдуддин Тафтазоний, Фазлуллоҳ Абуллайсий ва Мустафо Румий каби йирик олимлар томонидан берилган ижозаларнинг қўлёзма нусхалари таржималари билан тайёрланади. Уларнинг муляж ва факсимиле кўринишлари музейда намойиш қилинади.
Шу билан бирга, мазкур ижозаларнинг ўрта аср одамлари ҳаётидаги аҳамиятини очиб берадиган видеоролик ҳам тайёрланиши кўзда тутилган.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
