Мирзо Улуғбек номи битилган байроқлар акс этган сурат

Илмий меросимизда муҳим ўрин тутувчи бу сурат Мирзо Улуғбек даврига тааллуқли бўлиб, ҳозирда Буюк Британиянинг Оксфордшир графлигидаги машҳур Сарихоний коллекциясида сақланмоқда.
Суратда буюк астроном ва давлат арбоби Улуғбекнинг ўзи тасвирланмаган бўлса-да, унинг даври муҳити ва сарой анъаналарини акс эттирувчи муҳим деталлар бор. Хусусан, мулозимлар қўлидаги байроқларда қуйидаги ёзув битилган:
“Мирзо Улуғбек Кўрагон... Аллоҳ унинг салтанатини боқий қилсин”
Бу ёзувлар нафақат ҳукмдорнинг сиёсий нуфузини, балки унинг давридаги исломий анъаналарни ҳам ифода этади. Шу билан бирга, суратнинг сақланаётган жойи — Сарихоний коллекцияси — Ислом санъати ва тарихий ёдгорликларини ўрганишда дунёдаги энг нуфузли тўпламлардан бири ҳисобланади.
Мирзо Улуғбек номи ёзилган бу байроқлар тарихий жиҳатдан ҳам, маданий меросимиз рамзи сифатида ҳам ўта қимматлидир. Улар орқали биз Темурийлар даври давлат тантаналари, ҳарбий маросимлар ва расмий юришлар тартиби ҳақида қўшимча маълумотларга эга бўламиз.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа