“Бухоро – илм ва маданият маркази” медиалойиҳаси доирасида янги экспозициялар яратилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази томонидан амалга оширилаётган “Бухоро – илм ва маданият маркази” медиалойиҳаси доирасида қатор муҳим ишлар олиб борилмоқда. Лойиҳа мақсади — Бухоро шаҳрининг юксак маданий ва илмий салоҳиятини замонавий технологиялар асосида кенг намоён этишдир.
Ушбу ташаббус доирасида X асрда фаолият юритган Сомонийлар кутубхонаси —“Савонунул ҳикмат” макети яратилиши режалаштирилган. Шунингдек, Бухоро тарихида муҳим ўрин тутган мадрасаларнинг макетлари шаҳар тарихий харитаси ишлаб чиқилиши кутилмоқда.
“Бухоро – илм-фан ва маданият пойтахти” мавзусида ҳужжатли фильм тайёрланиши ҳам кўзда тутилган. Шаҳарга виртуал саёҳат уюштирилиб, тарихий обидалар ва илмий мерос 3D форматда намойиш этилади.
Тайёрланаётган барча медиамаҳсулотлар Ислом цивилизацияси маркази экспозицияси таркибида намойиш этилади ва Бухоронинг дунё тамаддунидаги ўрнини янада ёрқинроқ акс эттиради.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа