Амир Темур давридаги нодир вақф ҳужжатлари Ислом цивилизацияси марказига тақдим этилди
🔴 Темурийлар даври ҳуқуқ анъаналарига ойна тутган вақфномалар
🔴 Ҳуқуқ, тарих ва маърифатни уйғунлаштирган манбалар

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозицияси яна бир тарихий дурдона билан бойиди — Амир Темур даврига оид икки нусхадаги нодир вақф ҳужжатлари музейга келиб тушди.
Ўзбекистон Миллий архивидан тақдим этилган мазкур ҳужжатлар — Буюк Соҳибқирон Амир Темурнинг шахсан иштирокида тузилган ва ўша даврдаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларни ифодаловчи вақфномалардир. Улар Марказда қадрли экспонат сифатида намойиш этилмоқда.
Биринчиси – 5 метрдан ортиқ узунликда, 30 см. кенгликда бўлиб, унда Самарқанднинг Ёркент ҳудудидаги унумдор ерларни вақф қилиш ҳолати баён этилган. Иккинчи ҳужжатнинг узунлиги 1,5 метр, эни 30 см бўлиб, у Шофиркон туманидаги Ҳазрати Хожа Ориф зиёратгоҳига оид тегирмон, улов ва дўконлар каби турли хил Бухородаги зиёратгоҳ, унумдор жойларни вақф қилиш тўғрисида.
Биринчи ҳужжат Самарқанд вақфномаси, иккинчиси Бухоро вақфномаси деб аталади.
Ҳар икки ҳужжат Темурийлар давридаги ҳуқуқий анъаналар, жамоат манфаатларини таъминлаш ва диний-маърифий муассасаларни қўллаб-қувватлаш сиёсати ҳақида муҳим маълумотларни ўз ичига олади.
Ислом цивилизацияси марказига келтирилган ушбу вақфномалар — нафaқaт ҳужжат, балки тарихнинг тирик гувоҳидир. Улар келажак авлод учун маънавий мерос, илмий манба ва миллий ифтихор намунасидир.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа