Қадимий ёзма манбалар давлат реестрининг махсус 10 жилди чоп этилди


    Ушбу махсус жилдга Ўзбекистон Республикаси фондларида сақланаётган Қуръони карим қўлёзмалари давлат реестрига 910 та Қуръони карим китоблари ҳақида маълумотлар киритилган.

 

    Давлат реестрининг махсус 10-жилдига киритилган 910 та қўлёзмадан ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондидан 296 та, Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасидан 355 та, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказидан 60 та, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказидан 66 та, Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи кутубхонасидан 64 та, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Манбалар хазинаси бўлимидан 32 та, Ўзбекистон Давлат саньат музейидан 2 та, Халқаро олтин мерос хайрия жамоат фондидан 1 та, Бухоро давлат музей-қўриқхонасидан 17 та, Қўқон давлат музей қўриқхонасидан 7 та, Қўқон адабиёт музейи 1 та, Қўқон алломалар музейидан 1 та, Самарқанд давлат музей-қўриқхонасидан 5 та, Абул Муин Насафий зиёратгоҳи музейидан 1 та, Шаҳрисабз давлат музей-қўриқхонасидан 3 та қўлёзмалар киритилган.

 

    Давлат реестрининг махсус жилдига киритилган маълумотларнинг хронологик даври VII асрдан ХХ аср бошига тўғри келади.