“Янги Ўзбекистон – янги ренессанс пойдевори” экспозицияси 9 йўналишда шакллантирилмоқда

 

🔴“Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори” экспозициясида нималар акс этади?



 

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан барпо этилаётган Ислом цивилизацияси марказини замонавий ва инновацион контентлар билан бойитиш юзасидан ишлар изчил давом этмоқда.

 

    Шу муносабат билан Марказнинг “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори” бўлимига оид масалаларга бағишланган навбатдаги ишчи йиғилиш Zoom платформаси орқали ўтказилди. Йиғилишда Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ва тарғиботчи олимлар фаол иштирок этдилар. Айнан шу тузилмалар томонидан ушбу бўлимни мазмун жиҳатдан бойитиш, уни жамоатчиликка манзур тарзда тақдим этиш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар илгари сурилди.

 

    Йиғилиш давомида “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори” бўлими доирасида мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар, барча соҳалардаги бунёдкорлик ишларини замонавий услубда акс эттириш юзасидан қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди.

 

    Маълумот ўрнида, Ислом цивилизацияси марказида барча бўлимлар бўйича ишлар жадал суръатда олиб борилмоқда. Хусусан, “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори” бўлими доирасида қуйидаги 9 та йўналиш бўйича тарғибот ва экспозиция ишланмалари тайёрланмоқда:

 

   ▪️ “Янги Ўзбекистон тонги”
   
▪️ “Доимо халқ билан”
   
▪️ “Янги Ўзбекистоннинг янгилангaн Конституцияси”
   
▪️ “Адолатли ижтимоий-сиёсат”
   
▪️ “Янгича иқтисодий муносабатлар”
   
▪️ “Маданий-маърифий юксалиш”
   
▪️ “Ташқи сиёсат ва хавфсизлик”
   
▪️ “Ёшлар”
   
▪️ “Спорт”

 

    Ушбу ишларга олимлар, зиёлилар ва соҳанинг етук мутахассислари фаол жалб қилинган бўлиб, улар томонидан бўлимнинг мазмун ва шакл жиҳатдан бой ва замонавий кўринишда тақдим этилиши учун муносиб ҳисса қўшилмоқда.