Мисрдаги қадимий қўлёзмалар Ўзбекистонда намойиш қилинади

Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси директори, Ислом цивилизацияси марказида ташкил этилаётган Глобал кўргазма бош куратори. санъатшунослик фанлари доктори, академик Камола Акилова ва Миср миллий китоблар ва архивлар уйи директори маслаҳатчиси – Баб-ул-халқдаги Миср кутубхонаси раҳбари, доктор Ҳувайда Комил ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.
Суҳбат аввалида Миср томони Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилишига таклиф этилди.
Томонлар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг очилиши доирасида ўтказиладиган "Ўзбекистон маданий мероси – бутун инсоният мероси" кўргазмасида Миср миллий китоблар ва архивлар уйи фондида сақланадиган қадимий қўлёзмаларни намойиш этиш имкониятини кўриб чиқдилар.
Ҳувайда Комил Миср–Ўзбекистон дўстона алоқаларини эътироф этиш баробарида Миср миллий китоблар ва архивлар уйи Тошкентда ўз коллекцияларини намойиш этишдан манфаатдорлигини тасдиқлади.
Учрашув якунида ал-Хоразмий, Ибн Сино, ал-Фарғоний, ал-Марғиноний, Алишер Навоий каби буюк аждодларимиз меросига оид қадимий китобларни биргаликда тадқиқ этишга келишиб олинди.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа