Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини мазмунан бойитиш ишлари қизғин давом этмоқда
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида қурилаётган Илом цивилизацияси маркази очилиш маросими жорий йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Шунга кўра, экспозицияни замонавий, инновацион ечимлар ҳамда жаҳон андозалари асосида ташкил этиш йўлида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Биринчи Ренессанс даври экспозицияси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилиб, унда Италиянинг “Magister Art” компанияси вакиллари ҳамда олимлар иштирокида экспозицияни жаҳон андозалари асосида ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.




Шунингдек, Ислом цивилизацияси марказида Wilmotte&Аssocies компанияси вакили Эммануэл Брелот, Марказ ходимлари, санъатшунос, тарихчи ва манбашунослар иштирокида экспозиция деворлари ва ички интерьери муҳокама марказида бўлди.




Қолаверса, Ўзбекистондаги мега лойиҳани ташкил этиш доирасида маҳаллий олимлар ва марказ мутахассислари Иккинчи Ренессанс даври экспозициясини бойитиш мақсадида бир ерга жам бўлди.



Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа