Нурота тоғ тизмасидаги ноёб қоятош суратлари ҳужжатлаштирилди

 


    Тадқиқотлар давомида Нурота тоғ тизмасининг Оқтоғ, Ғўбдинтоғ ва Қароқчитоғ тоғларидан оқиб тушувчи сой ва дараларда жойлашган Қорақисмоқсой, Етимсой, Аламлисой, Андоқсой, Оқмўласой, Куюкдара, Бургансой, Жизмонсой ва Сангижумонсой ёнбағирларидаги қоятош расмлари ўрганилиб, рўйхатга олинди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар қилди. 


    Жорий йилнинг июн-июл ойлари давомида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институтининг “Қоятош расмларини ўрганиш гуруҳи” томонидан институтнинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Азбиддин Холматов раҳбарлигида “Ўрта Зарафшон ҳавзаси қоятош расмлари каталогини яратиш” номли амалий лойиҳа доирасида муҳим археологик тадқиқотлар амалга оширилди.

 

    Мазкур лойиҳа доирасида Нурота тоғ тизмасининг Оқтоғ, Ғўбдинтоғ ва Қароқчитоғ тоғларидан оқиб тушувчи сой ва дараларда жойлашган Қорақисмоқсой, Етимсой, Аламлисой, Андоқсой, Оқмўласой, Куюкдара, Бургансой, Жизмонсой ва Сангижумонсой ёнбағирларидаги қоятош расмлари замонавий усуллар асосида ўрганилиб, рўйхатга олинди.












    Тадқиқотлар давомида ибтидоий кишиларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, эътиқоди, дунёқараши ва ҳайвонот олами ҳақидаги тасаввурларини ифодаловчи кўплаб тасвирлар аниқланди. Ушбу расмлар орасида одамлар, ибтидоий буқа ва сигирлар, шер, буғу, тоғ эчкиси, от, қулон каби ёввойи ҳайвонларнинг тасвирлари бор. Айниқса, тоғ эчкиларининг югуриб кетаётгани ва улар ортидан шернинг қувиб бораётган манзараси алоҳида эътиборга лойиқ. Қоятош расмлари қадимги одамларнинг ҳаёт тарзини, хўжалик фаолиятини, диний қарашларини ўрганишда муҳим илмий манба бўлиб хизмат қилади.