Сайфи Саройи илмий меросига назар


    Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан амалга оширилаётган “Сайфи Саройи илмий мероси” медиалойиҳаси ўзбек адабиёти ва тарихида муҳим ўрин тутадиган аллома Сайфи Саройининг бой илмий-адабий фаолиятини ўрганиш ва тарғиб этишга қаратилгандир.

 

    XIV асрда яшаб ижод қилган Сайфи Саройи — туркий таржима санъатининг илк намояндаларидан бири бўлиб, у машҳур форс шоири Саъдийнинг “Гулистон” асарини “Гулистон бит-Туркий” номи билан ўзбекчага таржима қилган. Бу асар нафақат адабий, балки лингвистик ва маърифий жиҳатдан ҳам юксак аҳамиятга эга. Унда Сайфи Саройи ўз давридаги ижтимоий-маънавий масалаларни туркий тилда ифода этиб, халқ маънавиятига хизмат қилган.

 

    Медиалойиҳа доирасида Сайфи Саройининг ҳаёти ва ижоди, унинг асарларидаги ғоявий-эстетик қарашлар, ислом цивилизациясида тутган ўрни ҳақида илмий таҳлилларга асосланган видеолавҳалар, мақолалар ва график материаллар тайёрланмоқда.

 

    Лойиҳанинг асосий мақсади — буюк аждодларимиз қолдирган маънавий меросни замонавий талқинда кенг жамоатчиликка етказиш, илм ва маърифатга асосланган жамият бунёдига ҳисса қўшишдан иборат.

 

    Сайфи Саройи фаолиятини ўрганиш — нафақат ўтмишга назар, балки истиқболга йўлдир. Чунки у таржима орқали илм, ахлоқ ва одобни элга етказишнинг нақадар аҳамиятли эканини амалда намоён этган илк зиёлилардан биридир.