Қатар Ислом молияси ва иқтисодиёти маркази раҳбари Ўзбекистондаги мега лойиҳа билан яқиндан танишди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига Қатардаги Ислом молияси ва иқтисодиёти маркази директори ва Исломшунослик коллежи тадқиқот бўлими раҳбари Саид Нозим Али ташриф буюрди. Меҳмонни Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов кутиб олди.
Учрашув давомида марказнинг мақсад ва вазифалари, илмий ва инновацион лойиҳалари ҳақида маълумот берилди. Марказ фаолиятига оид видеоролик ҳам намойиш қилинди.
"Айни пайтда Қатар давлатининг музей ва кутубхоналари, илмий-маърифий муассасаларида Ўзбекистоннинг исломий-маърифий меросига оид экспонатлар, нодир қўлёзмалар сақланади. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими муносабати билан ташкил этиладиган кўргазмада ушбу экспонатларни ҳам вақтинча намойиш этишга ёрдам беришга тайёрмиз",— дея фикрларини айтиб ўтди Саид Нозим Али.
Қатарлик меҳмон Ислом цивилизацияси марказининг қурилиш майдонидаги бунёдкорлик ишларига юқори баҳо берди.
Учрашув давомида ҳар икки марказ раҳбарлари келгусида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари юзасидан келишиб олишди.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
