VIII асрдаги никоҳ шартномаси Ислом цивилизацияси марказига жойлаштирилади

Ислом цивилизацияси марказида исломгача бўлган давр маданияти ва ҳуқуқий анъаналарини ўрганишга қаратилган тадқиқотлар доирасида Муғ тоғида топилган нодир ҳужжатлар, хусусан, суғд никоҳ шартномаси алоҳида ўрганилмоқда.
Nov.3–Nov.4 рақамли шартнома VIII асрга тааллуқли бўлиб, суғд зодагонларидан бири Ўттегин ва унинг бўлажак турмуш ўртоғи Дуғдончанинг никоҳ шартлари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берган. Ушбу шартнома 90 сатрдан иборат бўлиб, терига ёзилган ва Муғ тоғидаги энг катта ҳажмдаги ҳужжатлардан биридир.
Шартнома тузилиши:
- Никоҳ давомида эр ва хотиннинг ўзаро бурчлари;
- Ажрим ҳолатларида моддий ва ҳуқуқий кафолатлар;
- Иккала томоннинг жиноий жавобгарликдан озод қилинишига оид шартлар;
- Гувоҳлар, котиб ва расмийлар ҳақида маълумотлар;
Энг муҳими – шартнома хотинда сақланиши кераклиги қайд этилган нусхада кўрсатилган.
Шартномада эрнинг мажбуриятлари:
- Хотинни озодликдан маҳрум этмаслик,
- У таҳқирланган тақдирда уни ота уйига қайтариш,
Ажримда моддий кафолат бериш каби масъулиятлар қатъий баён этилган.
Бу ҳужжатдан маълумки, милодий VIII асрда суғд жамиятида оилавий муносабатлар, мулк ҳуқуқи, эркак ва аёл ўртасидаги ҳуқуқий тенглик анча тараққий этган бўлиб, маҳаллий ҳокимиятлар томонидан ҳуқуқлар ҳимояси қонуний асосда таъминланган.
Ислом цивилизацияси маркази ушбу тарихий манбаларни чуқур ўрганган ҳолда, уларни кенг жамоатчилик ва илм-фан намоёндаларига етказиш мақсадида тадқиқотлар ва медиа лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Эгамов Алишер
Музей ва экспонатлар илмий бўлими катта илмий ходими.
P/S:Мақоладан марказ расмий сайти ҳаволасини кўрсатган ҳолда фойдаланиш мумкин.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди