Чаупар қандай ўйин?
Кушонлар даврида оммалашган чаупар ўйини Бақтрия ҳудудида (ҳозирги Ўзбекистон, Тожикистоннинг жанубий қисми ва шимолий Афғонистон) кенг тарқалган.
Археологик маълумотларга кўра, мазкур ўйин милодий I-II асрдан кенг тарқала бошлаган. Чаупар ўйини махсус матода, айлана шаклидаги фишкалар ва рақамлар билан белгиланган ўйин доналари ёрдамида ўйналган. Уларнинг шакли найсимон бўлиб, асосан фил суягидан ёки оддий суякдан тайёрланган. Ўйин доналарида 1 дан 4 гача бўлган рақамлар белгиланган бўлиб, ўйин мақсади фишкани марказий нуқтага етказишдан иборат бўлган.
Археологик топилмалар Дальварзинтепа, Кампиртепа, Тахти Сангин, Сурх-Котал каби ёдгорликлардан топилган. Мазкур ўйиннинг шакл ва мазмуни бўйича ўхшаш элементлар Таксила (ҳозирги Покистон), Гайраттепа, Панжикент каби шаҳарларда ҳам учрайди. Бу эса Марказий Осиё халқлари ўртасида маданий алоқалар кенг ва фаол бўлганидан далолат беради. Ушбу ўйин доналари баъзилари ўйма ва гравюралар билан безатилган бўлиб, улар ўйиннинг элита орасида кенг тарқалганини тахмин қилинади. Кейинчалик эса чаупар кенг жамоат орасида ҳам оммалашган.
Исломгача бўлган маданият ва ўйин анъаналарини ўрганиш — Ислом цивилизацияси маркази музей ва илмий фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир. Чаупар каби ўйинларга дам олиш воситаси сифатида қаралган. Мазкур ўйин муляжи ЎзИЦМ экспозициясидан ўрин олиши режалаштирилган.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа