Ҳар бир экспонат учун 4 тилда изоҳлар тайёрланмоқда

Президентимиз ташаббуси ва топшириқлари асосида ташкил этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясининг мукаммаллиги, ҳар бир лойиҳанинг пухта ишланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Марказ музейи экспозициялари учун матнлар тайёрлаш ишлари бошланди.
Мазкур матнлар — яъни экспонатлар ёнида жойлаштириладиган изоҳлар — ташриф буюрувчиларга ҳар бир объект ҳақида қисқача, аниқ ва тушунарли маълумот беришга хизмат қилади. Улар айрим экспонатлар, уларнинг гуруҳлари ёки бутун бўлимга оид умумий тавсифни тақдим этади.

Жараёнга тарихчилар, санъатшунослар, ва бошқа мутахассислар жалб этилган. Ҳар бир матнда экспонат номи, яратилган даври, у билан боғлиқ тарихий контекст, техник хусусиятлари ва бадиий ифодаси ҳақида асосли, содда ва лўнда маълумот берилиши кўзда тутилган.
Изоҳ матнлари профессионал аудитория билан бир қаторда оддий ташриф буюрувчилар учун ҳам тенг даражада тушунарли бўлиши муҳим саналади. Марказда ўтказилган йиғилишда ушбу масалалар юзасидан фикр алмашилди. Унда махсус атамалар ёритилиши ёки имкон қадар соддалаштириб берилиши айтиб ўтилди. Шунингдек, барча матнлар ўзбек, инглиз, рус ва араб тилларида тайёрланиши белгиланган.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа