Бокуда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тажрибаси тақдим этилди

Бугун (18-июл) Азарбаужоннинг Боку шаҳридаги ICESCO минтақавий ваколатхонасида халқаро ташкилотга аъзо давлатларнинг биринчи йиғилиши ўтказилди.
Мазкур йиғилиш доирасида, мавзуга оид семинарлар, маъруза ва тақдимотлар бўлиб ўтди. ИCESCО Халқаро таълим, илм-фан ва маданий ташкилотга аъзо давлатлар вакиллари, жумладан, Азарбайжон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон каби давлат вакиллари иштирок этди.

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO)нинг 1-регионал халқаро семинари бўлиб ўтди. Семинарда Марказий Осиё давлатлари — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ҳамда мезбон Озарбайжондан таълим ва маданият соҳасидаги расмийлар, олимлар ва экспертлар иштирок этди.
Ушбу нуфузли анжуманда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Гулнора Ғаниева семинар қатнашчиларига Марказ фаолияти, олиб борилаётган илмий-маърифий лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

Хусусан, Ислом тамаддунида Ўзбекистон ҳудудининг тутган ўрни, буюк алломалар меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш, шунингдек, замонавий рақамли технологиялар асосида ишлаб чиқилаётган экспозициялар ва мультимедиавий контент ҳақида фикрлар билдирилди.
ICESCO семинари Ислом дунёсида таълим ва маданият соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва инновацион ёндашувларни муҳокама қилиш учун самарали платформа бўлиб хизмат қилади.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа