Франция қиролининг Амир Темурга йўллаган мактуби ЎзИЦМ экспозициясига жойлаштирилади

Амир Темур ва Франция қироли ўртасидаги дипломатик мактуб Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан ўрин олиши кутилмоқда.
1403 йил 15 июн санасида Франция қироли Карл VI томонидан юборилган мактубда Яратганнинг марҳамати билан франклар қироли эканини таъкидлаган ҳолда, буюк ва музаффар ҳукмдор Темурбекка салом ва тинчлик тилаклари йўлланган. Мазкур нома Франция билан Амир Темур давлати ўртасида савдо ва сиёсий алоқаларни йўлга қўйиш, ўзаро фойдали ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадини кўзлаган.
Қирол мактубида шундай деб ёзади:
“Биз сизнинг ишларингизни, фойдали таклифларингизни қабул қиламиз, имкони бор жойларда (уларга) баробар ва ундан ортиқроқ илтифот кўрсатишга ваъда берамиз.”
Ушбу мактуб Амир Темурнинг халқаро майдондаги нуфузи, унинг дунё давлатлари билан юритган дипломатик сиёсатининг яққол далили. Бу каби тарихий ҳужжатлар халқаро муносабатлар, савдо ва тинчликпарвар сиёсат борасида аждодларимиз қай даражада улуғ мақсадларни кўзлаганини кўрсатиб беради.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди