Улуғбек Мирзо ўз кашфиётлари орқали Европага йўл очган

Темурийлар даврида юксак илм-фан, астрономия ва табиий фанлар ривожи Улуғбек Мирзо раҳбарлигида янги босқичга кўтарилган. Унинг академиясида яратилган кашфиётлар Али Қушчи орқали Истамбулга, у ердан эса Европага тарқалган ва Ренессанс ҳаракатларига асос бўлган. Бугун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бу меросни тўлиқ акс эттириш, тарихий экспозициялар ва қисқа метражли фильмлар орқали халққа етказиш режалаштирилмоқда.

Фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тўраев Иккинчи Ренессанс давридаги Турон цивилизацияси ютуқларини муҳокама этиш давомида бу даврни Темурийлардан то хонликлар давригача бўлган маънавий ва илмий тикланиш сифатида таърифлади.
“Улуғбек замони осойишталик ва илм-фанга бағишланган давр бўлиб, урушлар камайган, илм пешқадамлик қилган. Астрономик ускуналар, юлдузлар хариталари, Зижлар, табиий фанлар соҳасидаги манбалар нафақат тарих, балки бугунги кун учун ҳам қимматли йўлчи юлдуз ҳисобланади. Шу боис, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказидаги экспозицияларда ушбу ютуқлар мукаммал кўргазма ва визуал материаллар орқали намоён этилиши кўзда тутилган” - дейди Б.Тўраев.
Мазкур ташаббус доирасида Темурийлар давридаги, ҳозир йўқолган, аммо тарихий манбаларда сақланиб қолган объектларнинг макетлари ҳам тикланмоқда. Улар орасида Самарқанддаги Шайх Нуриддин Баср мақбараси каби ёдгорликлар бор. Шунингдек, ўша даврнинг мусиқа асбоблари, ижро анъаналари, маънавий мероси ҳам эътибор марказида бўлади.
Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа