Илм-фан экспозицияларини бойитиш устида жадал иш олиб борилмоқда

Олимлар ва мутахассислар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи экспозициясида астрономия, математика, кимё, тиббиёт каби соҳаларга оид ислом даври илмий меросини акс эттириш ҳаракатида.
Ислом цивилизацияси марказида ташкил этиладиган илм-фанга оид экспозиция заллари бўйича онлайн муҳокамада экспонатларни визуал ва ахборот жиҳатдан тўғри намойиш этиш, замонавий кўргазма воситаларини жорий этиш, шунингдек, ушбу йўналишга махсус мутахассисларни жалб этиш зарурлиги қайд этилди. Унда ушбу махсус залларни реставрация қилиш, жиҳозлаш, экспонатлар билан тўлдириш ва уларни намойиш этишга доир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Мулоқотда қурилиш ва жиҳозлаш ишларига масъул ташкилотлар, “Ўзоғирсаноатлойиҳа” АЖ ходимлари, Туркиядан жалб этилган реставраторлар ва экспозиция бўйича мутахассислар иштирок этди. Ушбу йўналишдаги ишлар бўйича муҳокамалар белгиланган тартибда давом эттирилади.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа