Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан саклар даврига оид бронза қозон жой олади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозицияси яна бир ноёб артефакт билан бойийди. Милоддан аввалги V асрга оид, бронзадан ясалган саклар қозони марказ коллекциясидан ўрин олади. Мазкур артефакт Фарғона ҳудудидан топилган бўлиб, Ўзбекистон ҳудудидаги илк темир даври маданияти – сакларга хос бой маънавий ва моддий меросни акс эттиради.

 

Бронза қозон безакларида эчки ҳайкалчаси, қушларнинг стилизация қилинган тасвирлари ва "zoomorf "га хос санъат намуналари учрайди. Бу – саклар дунёқараши, ишончлар тизими ҳамда ҳунармандчилик маҳоратини намоён этувчи ёрқин намуна ҳисобланади.

 

Археологик маълумотларга кўра, милоддан аввалги биринчи минг йилликда Фарғона ва Чоч ҳудудларида сак қабилаларининг маданияти кенг тарқалган. Уларнинг моддий мероси орасида қуйма тақинчоқлар, ҳайвонлар тасвири билан безатилган ханжарлар ва шунга ўхшаш бадиий қадриятга эга буюмлар алоҳида ўрин тутади.

 

Ислом цивилизацияси маркази ушбу артефактни намойиш этиш орқали Ўзбекистон ҳудудидаги қадимий цивилизациялар ўзаро боғлиқлиги ва уларнинг юксак санъат анъаналарини ёритишни мақсад қилган.