Самарқанд ва Бухоро хорижий нашрда эътироф қилинди
Малайзиянинг етакчи "New Strait Times" нашрида "Самарқанд ва Бухоро: Малай оламига Марказий Осиёнинг таъсири" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мақолада Самарқанд ва Бухоронинг ислом цивилизациясига қўшган беқиёс ҳиссаси ҳамда малай дунёси ривожига кўрсатган таъсири ҳақидаги муҳим маълумотлар ўқувчилар эътиборига тақдим қилинган.
"Бугунги Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Самарқанд ва Бухоро минг йилликлар давомида ислом цивилизациясининг асосий марказларидан бири бўлиб келган. Ислом маданиятининг олтин асри дея эътироф этиладиган VIII-XIII асрларда ушбу икки шаҳар ислом оламининг турли бурчакларидан келган олимларни бирлаштирди. Ушбу даврга келиб Самарқанд ва Бухоро астрономия, тиббиёт, фалсафа, математика ва ислом ҳуқуқшунослиги соҳасида мусулмон дунёсининг илм-маърифат ўчоғи сифатида шуҳрат қозонди", – деб ёзилган мақолада.
Шунингдек, нашрда Самарқанд ва Бухорода шаклланган цивилизация қадимий Ипак йўли ва денгиз савдо йўллари орқали малай дунёсига ёйилиб, илм-фан ривожига катта таъсир кўрсатди, ғоялар ва маданий алмашинувга хизмат қилди.
"Араб ва форс савдогарлари VIII асрда Марказий Осиёнинг ушбу марказлари орқали Жануби-Шарқий Осиёга бориб, ислом динини малай архипелаги бўйлаб тарқалишига сабаб бўлган. Шунингдек, Марказий Осиёда ривожланган тасаввуф илми малай ислом маданиятини шаклланишида катта таъсир кўрсатди. Бу ҳақдаги илк маълумотлар малай султонликлари тарихига оид қадимий манбаларда келтирилган", – дея таъкидланади материалда.
"ICESCO томонидан Самарқанд 2025 йил Ислом дунёси маданият пойтахти деб эълон қилинди. Келинг, ушбу йилда Самарқанд ва Бухоронинг Ўзбекистон ҳамда Малайзия ўртасидаги маданий ва интеллектуал ришталарни мустаҳкамлаш хизмат қиладиган меросини ва ислом цивилизациясига қўшган улкан ҳиссасини эътироф этайлик", – деб ёзган муаллиф ўз хулосасида.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди