Ҳар бир меъморий безак – ўз даврининг эволюциясини ифодалайди

    Ўзбекистонда 8000 дан ортиқ маданий мерос объекти мавжуд бўлса, уларнинг камида 2500 таси архитектура ёдгорликларидир ва уларнинг қийматини айнан деворлардаги майоликалар, пештоқлардаги нақшлар, салобатли гумбазлар  белгилайди. Ҳар бир безак — композицион, конструктив ва бадиий ечимлар жиҳатидан ўзига хос. Ҳар бир шакл ичида турфа услуб яшайди.
 

    Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик институти профессори Зуҳра Дўстметованинг таъкидлашича, аксар ҳолда диққат марказида объектнинг умумий конструкцияси бўлади. Аммо уни ноёб қиладиган, унинг юрагига айланадиган — айнан безакларидир.
 


— Қадимги даврларда ҳатто лой каби оддий материалларга ҳам бадиий руҳ улаган усталарнинг маҳорати бугунги музей макетларида ҳам акс этиши керак. Лойдан бошланган маҳорат — бора-бора меъморий жасоратга айланган. Шу боис, ҳар бир безакка нафақат эстетик, балки тарихий ва илмий ёндашув талаб этилади — дейди профессор.

 

 

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Иккинчи ренессанс даври экспозициялари — нафақат кўргазма, балки тарихнинг қайта туғилишидир. Унда ҳар бир безакнинг ўз ўрни ва ўз тили бор.