Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази учун ноёб муляжлар тайёрланмоқда

Самарқанддаги Гўри Амир, Шоҳи Зинда, Тиллакори каби меъморий ёдгорликлар безакларининг айнан нусхалари, шунингдек, сирли сопол лаганлар каби ноёб ашёлар "Иккинчи ренессанс: Темурийлар даври" экспозициясидан ўрин эгаллайди.
Темурийлар тарихи давлат музейида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказидаги экспозицияларнинг лойиҳа раҳбарлари, олимлар, мутахассислар, макет ва муляж тайёрловчи усталар, мусиқа асбоблари ва харита ясайдиган ҳунармандлар иштирокида бир қанча масалалар муҳокама қилинди. Унда Ислом цивилизацияси маркази экспозицияси учун тайёрланаётган макет, муляж ва 3D моделлар ҳамда уларнинг аниқ ўлчамлари бўйича фикр алмашилди.

Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти катта илмий ходими, архитектура фанлари бўйича фалсафа доктори Акмал Ўлмасовнинг таъкидлашича, экспозиция учун нафақат маҳаллий, балки хорижий музейларда сақланаётган ноёб ашёларнинг муляжлари тайёрланмоқда.
- Кўпгина экспонатлар эса халқаро аукционлардан олиб келинган. Биз жамоамиз билан Иккинчи Ренессанс даврига оид бир қанча тарихий ёдгорликлар макетларини ишлаб чиқяпмиз” - дейди А.Ўлмасов.
Йиғилиш давомида ҳар бир экспонатнинг ўлчами, шакли ва сифати ҳақида олимлар билан фикр алмашилди. Бу жараён яратилаётган муляжлар ва макетларнинг илмий аниқлиги ва эстетик қийматини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа