Марказда навбатдаги ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда Марказнинг бўлим масъуллари, илмий ходимлар ва лойиҳа координаторлари иштирок этиб, амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режаларни муҳокама қилдилар.

 

Йиғилишда Марказ экспозициясини бойитиш ва уни илмий асосда такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳар бир бўлим учун кўзда тутилган макетлар, муляжлар, ҳужжатли фильмлар ва бошқа кўргазмали воситаларнинг мазмуни, сифати ҳамда жойлашуви юзасидан таклифлар билдирилди.

 

Шунингдек, иккинчи тоифа лойиҳаларни амалга ошириш бўйича белгиланган ишлар ҳам кўриб чиқилди. Лойиҳа координаторлари ушбу йўналишдаги режа-жадвал ва уни сифатли бажариш механизмлари ҳақида ахборот бердилар.

 

Марказ директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Гулнора Ғаниева йиғилишда сўзга чиқиб, қуйидагиларни таъкидлади:

 

Олдимизда катта ишлар турибди. Бу эса биздан икки карра масъулият ва эътибор талаб қилади. Ишчи гуруҳнинг самарали фаолияти ҳар бир бўлим ўз вазифасини масъулият билан бажариб, материалларни илмий асосда, аниқ ва тушунарли шаклда тайёрлашига боғлиқ. Ҳар биримиз бунга жиддий ёндашишимиз керак.


Йиғилиш якунида экспозицияни янада мукаммаллаштириш, уни замонавий, илмий асосланган ва интерактив шаклда тақдим этиш бўйича қўшимча вазифалар белгиланди. Ишчи гуруҳ аъзолари ва лойиҳа координаторлари ушбу жараёнларни изчил давом эттиришга келишиб олдилар.