Яна бир давлатда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида буюк ўзбек мутафаккири ва шоири Алишер Навоийга ҳайкал ўрнатилди. Бу маданий-маърифий тадбир туркий халқлар ўртасидаги дўстлик ва маънавий ҳамкорлик рамзи сифатида қайд этилмоқда.
Ҳайкал очилиш маросимида Халқ депутатлари Ўш шаҳар Кенгаши раиси Болотбек Баетов сўзга чиқиб, Алишер Навоийнинг бебаҳо илмий ва адабий мероси нафақат ўзбек халқи, балки барча туркий миллатлар учун умумий ғурур манбаи эканини таъкидлади.
— Навоий меросига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш ҳар бир туркий халқ вакилининг бурчи, — деди у.
Мазкур ҳайкал Ўш шаҳридаги тарихий жойлардан бирида ўрнатилиб, унинг атрофида Навоий асарларини ўрганиш ва тарғиб қилишга қаратилган маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Айтиш жоизки, Алишер Навоий ҳайкаллари бошқа бир қатор давлатлар хусусан, Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Россия, Беларусь, Украина, Эрон, Хитой ва ҳатто Корея каби мамлакатларда ҳам улуғ мутафаккирнинг ҳайкали қад ростлаган. Бу эса Навоий меросининг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни ва унинг универсал қадриятларга бой ижоди бутун инсоният учун муҳим эканини яна бир бор тасдиқлайди.
Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа