“Олим сифатида мен бу ҳужжатларни ҳали ҳеч қаерда кўрмагандим!”

 

 

    Ўзбекистонда телевидениянинг яратилишига доир ҳужжатлар орасида тарих учун беқиёс аҳамиятга эга бўлган янги топилмалар аниқланди. Бу ҳақида филология фанлари доктори, доцент Перхан Алламбергенова маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон миллий архивида П. А. Грабовский ва И. Ф. Белинский ихтиросига оид бўлган, бугунгача оммага маълум бўлмаган бир нечта архив ҳужжатлари кашф этилди. 

 

    “Бу ҳужжатлар ҳеч қаерда эълон қилинмаган. Мен — телевидение тарихи бўйича илмий тадқиқот олиб борган, диссертация ҳимоя қилган олим сифатида — бу ҳужжатларни ҳали ҳеч қаерда кўрмаган эдим. Улар техник лойиҳа чизмалари ва ихтиронинг патентланганлиги хусусида ҳуқуқий ҳужжатлар бўлиб, бу — янги босқич, янги саҳифа” — дейди Перхан Алламбергенова.

 

 

    Топилган ҳужжатлар асосида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг композицияларини бойитиш мақсадида фотоальбомлар, видеороликлар, портретлар ва тарихий материаллар тайёрланиши режалаштирилган.
 

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати