Исломдан аввалги давр цивилизациялари замонавий талқинда

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида яратилаётган янги экспозиция — бу нафақат тарихга саёҳат, балки Исломгача бўлган улкан маънавий меросни замонавий кўз билан кўриш имконидир. Ҳозирги кунда мазкур марказда Исломдан аввалги давр цивилизациялари экспозициясини шакллантириш ишлари жадал кетмоқда. Ушбу жараёнда тарихчилар, таниқли мутахассислар ва турк дизайнерлари ҳамкорликда фаол иш олиб бормоқда.
“Экспозиция 6 та йўналишни ўз ичига олади: Қадимги Бақтрия, Қадимги Хоразм, Сўғд, Фарғона ва Чоч цивилизациялари ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва халқаро аҳамиятини акс эттирадиган қадимги савдо йўллари бўлими” — дейди Ўзбекистон тарихи давлат музейи бўлим мудири, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Дилафруз Каримова.
Айни пайтда хориждан саралаб олинган ноёб экспонатлар ҳам ушбу экспозицияга мослаштириш режалаштирилмоқда. Шулар қаторида республика музейларида сақланаётган, аввал киритилмаган тарихий ашёлар ҳам рўйхат асосида танлаб олинмоқда.
“Илгаригидан фарқли ўлароқ, энди экспозицияда кўплаб янги ашёлар ва ўзига хос ёндашувлар пайдо бўлади” — дейди мутахассис.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа