Артефакт. Остадон

 

   Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан ўрин олиши кутилаётган қўлда ясалган лой остадоннинг тарихи VI асрга бориб тақалади. Остадон деворларида арка остида меҳроб олдидаги коҳинлар тасвирланган.

 

    Инсон ҳаётидаги учта асосий воқеа — туғилиш, тўй ва ўлим маросим жараёнлари билан бирга бўлиб, уларнинг табиати ўша даврнинг тарихий шароитларига, даврнинг диний эътиқодларига ва маълум бир халқнинг кундалик турмуш тарзи анъаналарига боғлиқ. Ўзбекистон санъати тарихи давомида инсоният ҳаётидаги бу тақдирли воқеалар санъат ва меъморчилик ёдгорликларида бевосита ёки билвосита ўз аксини топган. Замонавий онгда ўлим тушунчаси умидсиз қайғу ва тузатиб бўлмайдиган йўқотиш билан ажралиб туради, аммо антик давр ва илк ўрта асрлар диний қарашларида инсонлар ушбу муқаррар ҳодисага нисбатан қайғу ва мотамсаролик туйғулар маъносини мутлақ ўзгартиришга муваффақ бўлишган. Бу қадимда Хоразмда пайдо бўлган, илк ўрта асрларда Сўғд ҳудудига тарқалган сопол оссуарийлар — махсус остадонларнинг — шакл ва тасвирий сюжетларида ўз ифодасини топди.

 

    Зардуштийликка эътиқод қилувчилар остадон ва шунга ўхшаш маҳаллий дафн маросимлар тарафдорлари томонидан қабул қилинган ўлимдан кейинги барҳаётлик ғояси салбий ҳис-туйғулардан ҳимоялаш воситаларидан бири эди. Бошқа томондан, остадонлардаги тасвирий саҳналардан кўриниб турибдики ушбу маросимларда, табиатнинг ўлиши ва тирилиши туркумига монанд ҳаёт ва ўлимнинг кетма-кетлиги ҳақидаги қадимги ғоялар кесимида идрок этилган. Минтақада милоддан аввалги IV–III асрларда пайдо бўлган биринчи ҳайкалли деб аталган остадонлар Хоразм воҳасига тегишли.