Ислом цивилизацияси марказида ишчи муҳокамалар давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида очилиш олдидан экспозиция мазмуни, техник жиҳозлар ва кино маҳсулотлари бўйича учрашув бўлиб ўтмоқда.
Унда экспонатлар, уларнинг илмий-тарихий қиймати, жойлашуви ҳамда тақдимот услублари муҳокама қилинмоқда. Шунингдек, рақамли технологиялар, интерактив ускуналар ва «Вақт девори»да намойиш этиладиган видео ҳамда анимациялар ғояси юзасидан фикр алмашилмоқда.
Кинематография вакиллари томонидан тайёрланаётган қисқа метражли фильмлар орқали ислом цивилизациясининг жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссасини кенг жамоатчиликка етказиш режалаштирилмоқда.
Темурийлар даври алоҳида тарихий босқич сифатида кўриб чиқилиб, бу даврнинг бой илмий меросини замонавий экспозицион ечимлар орқали ёшларга етказиш масалалари муҳокама этилмоқда.
Айни пайтда Ишчи гуруҳ йиғилиши давом этмоқда...
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа