Қўйқирилган қалъа макети Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан жой олади




    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан эрамиздан аввалги IV асрда қурилган Қўйқирилган қалъа макети ўрин олиши режалаштирилган. 

 

    Қорақалпоғистон Республикасидаги Элликқалъа туманида ойлашган "Қўйқирилган қалъа" – Турон саҳросидаги энг сирли ва қизиқарли қадимий ёдгорликлардан бири. Бу қалъа Қорақалпоғистондаги машҳур "Қалъалар водийси" таркибига киради. Бугунги кунда у нафақат археологлар, балки тарих ва саёҳат ихлосмандларини ҳам ўзига жалб этади.

 

    Германиялик қадимшунос олим Николас Бороффканинг таъкидлашича, Қўйқирилган қалъанинг айланма, доира шаклида қурилишида бу ерда аҳолининг қуёшга топиниши ва қуёшнинг ҳолатини заминда илоҳийлаштириш, уни улуғлашдан ташқари бошқа бир тарих ҳақиқати ҳам бор. 

 

    Археологик тадқиқотларга кўра, Қўйқирилган қалъа милоддан аввалги III аср – милодий IV аср орасида қурилган. Қалъа деворлари қалин, турғун ва тоғли лойдан қурилган бўлиб, замонасининг мустаҳкам иншоотларидан бири бўлгани маълум. Қалъадан топилган кулолчилик буюмлари, тангалар ва бошқа ҳужжатлар у ерда фаол ҳаёт кечганидан далолат беради. Қалъа фақат ҳарбий нуқта бўлиб қолмасдан, аҳоли яшаган марказ ҳам бўлган.