Нуфузли компания билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази бунёд етилмоқда. Бунда ушбу мажмуани замонавий артифактлар, инновацион лойиҳалар билан бойитиш бўйича хорижнинг нуфузли компаниялари билан қатор ҳамкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Aна шу мақсадда Россиянинг нуфузли "Сила Света" компанияси вакиллари билан навбатдаги онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
Унда марказда "Янги Ўзбекистон–Янги Ренессанс пойдевори" бўлимини ташкил етишда халқаро тажриба мавзусида фикр алмашилди.
Онлайн учрашувда саҳна визуализацияси, замонавий материалларидан фойдаланиш, 3Д анимациялар орқали замондош машҳур шахсларнинг қиёфаларини жонлантириш, бўлимга янги ва замонавий технологияларни жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа