Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Қўшма йиғилиш бўлиб ўтди

 

    Бугун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Кенгайтирилган Илмий кенгаш аъзолари, музей экспозицияси ва кутубхона фондини шакллантириш ҳамда Марказнинг очилиш маросимини юқори савияда ташкил этиш бўйича тузилган Ишчи гуруҳ ва кичик ишчи гуруҳлар иштирокида Қўшма йиғилиш бўлиб ўтди.

 

 

    Йиғилишда қуйидаги асосий масалалар атрофлича муҳокама қилинди:

 

I. Глобал кўргазма бўйича амалга ошириладиган ишлар:


    Кўргазмада намоён этиладиган экспонатлар, уларнинг тарихий ва маънавий аҳамияти, жойлашуви ва замонавий экспозицион ечимлар муҳокама этилди. Шу билан бирга, кўргазмада фойдаланиладиган интерактив ва мультимедия технологиялари ҳақида фикр алмашилди.

 

II. Марказнинг расмий очилиш маросимига оид масалалар:


    Юқори савиядаги очилиш тадбири сценарийси, ташриф буюрувчи меҳмонлар таркиби, протокол ишлари ва медиа ёритув масалалари бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

 

III. Илмий-инновацион лойиҳалар:


    Марказ доирасида амалга ошириладиган илмий тадқиқотлар, рақамлаштириш, ёш олимлар учун платформалар, шунингдек, халқаро илмий ҳамкорлик йўналишлари кўриб чиқилди.

 

IV. Нашрлар лойиҳалари:
 

    Марказнинг илмий ва маърифий фаолиятини тарғиб қилиш мақсадида тайёрланаётган китоблар, альбомлар ва илмий мақолалар тўпламлари тўғрисида маълумот берилди.

 

 

 

 

V. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан ишлаш:


    ОАВ билан ҳамкорликни кучайтириш, Марказ фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликка етказиш ва медиа контентларни тизимли равишда тайёрлаш бўйича вазифалар белгиланди.

 

VI. Мультимедия лойиҳалари:


    Ҳужжатли фильмлар, 3D экспозициялар, виртуал саёҳатлар ва интерактив лойиҳалар концепциялари муҳокама қилинди. Бу орқали Марказнинг кенг аудиторияга тақдим этилишига замонавий ёндашувлар белгилаб олинди.

 

    Қўшма йиғилиш иштирокчилари Марказнинг фаолиятини халқаро талаблар ва замонавий илм-фан ютуқлари асосида ташкил этиш бўйича таклиф ва тавсияларини билдирди.

 

    Йиғилиш якунида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича аниқ режа ва муддатлар белгилаб олинди.

 

 


 

 

 

 

 

 

 

 

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати