Самарқандда Имом Бухорий инновацион музейи экспозициясини такомиллаштириш муҳокама қилинди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Бухорий инновацион музейи экспозициясини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.
Шу мақсадда музей контентини шакллантиришга қаратилган қатор учрашув ва муҳокамалар ташкил этилди. Жумладан, бугун Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида музейнинг ташкилий-меъморий ечимлари юзасидан кенг қамровли муҳокама бўлиб ўтди. Унда марказ раҳбарияти ва илмий ходимлари, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Туркиянинг “Outdoor Factory” компанияси вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида музей концепцияси, павильонлар ўзаро боғланиши, ҳаракат йўналишлари, экспонатлар жойлашуви ва мультимедиа ечимлари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, ахборот материалларининг мазмунан бой ва манбага таянилган ҳолда тайёрланиши зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ҳамда Ислом цивилизацияси маркази биносининг тантанали очилиш маросимига тайёргарлик, уни юксак даражада ташкиллаштириш масалалари кўриб чиқилди. Ишчи гуруҳга мазкур масалалар юзасидан вазифа ва топшириқлар берилди.
Халқаро меҳмонлар рўйхатини шакллантириш, сценарий ва тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш бўйича вазифалар белгиланди.
Учрашув якунида белгиланган режаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, масъуллар ўртасида доимий ҳамкорликни таъминлаш ҳамда иш жараёнида муддатларга қатъий риоя этиш муҳимлиги қайд этилди.

Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди