Илк марта форс тилида шеър ёзган аёл ким эди?
Суратда Робия Қаздорийнинг қабртоши тасвирланган.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозицияси учун Сомонийлар даврида яшаган, форс тилида шеър ёзган илк аёл — Робия Қаздорий ҳақида контент тайёрланмоқда. У Х асрдаги машҳур форс ва араб тилида шеър ёзган адибалардан бири бўлиб, форс тилида шеър ёзган биринчи аёл шоир сифатида танилган. Унинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маълумотлар асосан адабий манбалар ва тасаввуфий адабиётлар орқали етиб келган.
Робия Қаздорийнинг аслида кимлиги ва ҳаёти ҳақидаги маълумотлар аниқ эмас. Унинг номи кўпинча Робия Балхий, Робия ал-Қаздорий ёки Робия ал-Ҳуздорий деб аталади. Ҳаётининг кўп қисми ноаниқ бўлиб, баъзи манбалар уни араблар оиласидан бўлган деб таърифлайди. Робиянинг образи аввалда шунчаки шоира сифатида танилган бўлса, кейинчалик Фаридиддун Аттор ва Жомийлар уни тасаввуф шоираси сифатида тасвирлаган. Унинг номи Покистон, Афғонистон ва Эрондаги турли мактаблар, шифохоналарга берилган.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа