Бобурий сулоласининг “Мариам Маконийси”

Ҳамида Бонунинг мажозий портрети.
«Акбар мураққаъси» дан саҳифа.
Британия музейи, Лондон, 1948.1009.0.53
Агра, тахминан 1560 йил.
"Акбар мураққаси"дан саҳифада акс этган Ҳамида Бонунинг тасвири — нафақат бир зодагон аёлнинг портрети, балки тарихнинг зодагонларга мансуб хотин-қизлари ўрнини, уларнинг сиёсий жараёнларга таъсирини намоён қилувчи бадиий ва маданий ҳужжат ҳисобланади. Ҳозирда Лондондаги Британия музейида сақланаётган бу миниатюра тахминан 1560 йилда Агра шаҳрида яратилган.
Ҳамида Бону (1527 – 1604) — Бобурийлар сулоласи тарихида ўзига хос мавқега эга бўлган аёллардан бири. Отаси шайх Али Акбар Жомий — Шиа мазҳабига эътиқод қилган, илмий ва диний доирада танилган шахс бўлган. Онаси Моҳ Афрўз Бегим эса Синд вилоятидаги Пат шаҳридан эди. Ҳамида Бонунинг шижоати ва диний дунёқараши айнан ана шу муҳитда шаклланган.
Ҳумоюн билан қандай учрашишган?
Ҳамидабону Ҳумоюнни ўн тўрт ёшли қизалоқ чоғида Мирзо Ҳиндол хонадонига ташриф буюрганда яъни, Алварда онаси Дилдор бегим (Бобурнинг хотини ва Ҳумоюннинг ўгай онаси) берган зиёфатда учратган. Ҳумоюн Деҳлида афғон ҳукмронлигини тиклаш умидида бўлган Шер Шоҳ Сур қўшинлари ҳужуми натижасида Деҳлидан чиқиб кетганидан кейин сургунда юрган эди.
Ҳумоюннинг Ҳамидабону Бегим билан турмуш қуриши бўйича фикр билдирилганда, Ҳамида ҳам, Ҳиндол ҳам, эҳтимол, бир-бирлари билан алоқадор бўлганлари учун никоҳ таклифига қаттиқ қаршилик кўрсатишган. Афтидан, Ҳамида Ҳиндолга ошиқ бўлган бўлиши мумкин. Бунинг учун фақат иккиламчи далиллар бор. Ҳиндолнинг синглиси ва Ҳамиданинг яқин дугонаси Гулбадан бегим ўзининг “Ҳумоюннома” китобида Ҳамидани ўша кунларда акасининг саройида, ҳатто онаси Дилдор бегимнинг саройида тез-тез кўришини таъкидлаган.
Дастлаб Ҳамида Ҳумоюн билан учрашишдан бош тортган; охир-оқибат қирқ кунлик “таъқиб” дан сўнг Дилдор бегимнинг талабига кўра Ҳумоюнга турмушга чиқишга рози бўлган. Ҳамидабону Ҳумоюнномада дастлаб истаксизлигига ишора қилинган.
Она сифатидаги ўрни: Акбарнинг туғилиши
1542 йилнинг 15 октябрида Ҳамида Бону Умеркотада буюк ҳукмдор — Жалолиддин Муҳаммад Акбарни дунёга келтиради. Унга «Мариам Маконий» (поклик ва оналик рамзи) унвони берилади. Акбар отаси Ҳумоюн ва онаси Ҳамида билан кўп муддат ажралиб яшаган бўлса-да, кейинчалик улар яна бирлашган ва Ҳамида унга сиёсий маслаҳатчи сифатида хизмат қилган.
Акбар давридаги фаолияти
Акбар ҳукмронлиги даврида подшо хонимлари давлат ишларига аралашиб, гуноҳ қилган киши учун кечирим сўраган ҳолатлар кўп бўлган. Бир пайтлар Ҳамида Бону ва унинг келини Руқия Султон Бегим шундай қилган бўлсалар ҳам, Акбар шиа мусулмонни ўлдирган Лаҳорлик сунний мусулмонни фақат диний ақидапарастлик туфайли кечиришдан бош тортгани тарихда сақланиб қолган.
Шу билан бирга, Шершоҳ Сурий 1545 йил май ойида вафот этди ва шундан сўнг унинг ўғли ва вориси Исломшоҳ ҳам 1554 йилда вафот этиб, Сури сулоласи ҳукмронлигини тарқатиб юборди. 1554 йилнинг ноябрида Ҳумоюн Ҳиндистонга жўнаб кетиб, яна Ҳамида Кобулда қолди. Ҳумоюн 1555 йилда Деҳлини назоратга олган бўлсада, қайтиб келганидан кейин бир йил ўтиб, 1556 йилда Деҳлининг Пурана Қила шаҳрида кутубхонаси зинасидан йиқилиб, 47 ёшида ўн уч ёшли меросхўрини қолдириб вафот этди. Акбар империянинг энг буюк ҳукмдорларидан бири бўлган. Ҳамида Бону Кобулдан Акбарга фақат унинг ҳукмронлигининг иккинчи йили, милодий 1557 йилда қўшилди ва ундан кейин у билан бирга бўлди. Ҳамида турли вазиятларда сиёсатга аралашди. Энг муҳими, Бобурийлар вазири Байрамхоннинг лавозимидан четлатилиши пайтида ҳам ўғлига йўл-йўриқ кўрсатди. Кейинчалик у невараси Шаҳзода хонимни тарбиялади.
Охират сари сафар
Ҳамида Бону 1604 йилнинг 29 августида Агра шаҳрида, ўғли Акбар вафотидан бир йил олдин ва эри Ҳумоюн вафотидан деярли ярим аср ўтгач, Ҳумоюн қабри ёнига дафн этилган. Кейинчалик шаҳзода Салим, бўлажак подшо Жаҳонгир отаси Акбарга қарши қўзғолон кўтарганида, Ҳамида Бону ўғли ва набирасини яраштиришни зиммасига олди. Салим фитна уюштириб, Акбарнинг севимли вазири Абул-Фазлни ўлдирган бўлса ҳам, ярашув амалга ошди.
Ҳамида Бону Марям-Маконий унвонига эга бўлиб, ўлимидан сўнг, Акбар уни “айбсизлик тимсоли” деб ҳисоблаган. Ўғли Акбар ва набираси Жаҳонгирнинг сарой йилномаларида “Ҳазрат” номи билан тилга олинади. Унинг ҳаёти тафсилотлари Ҳумоюннинг синглиси Гулбадан Бегим томонидан ёзилган “Ҳумоюннома” сида ҳамда унинг ўғли Акбар даврида ёзилган “Акбарнома” ва “Айн-и-Акбарий” да ҳам учрайди.
Дурдона Расулова
P/S:Мақоладан марказ расмий сайти ҳаволасини кўрсатган ҳолда фойдаланиш мумкин.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа