Ўзбек олимларининг республика илмий-амалий семинари бўлиб ўтмоқда

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусида республика бўйлаб ўтказилаётган “Маърифат карвони” илмий-маърифий тарғибот тадбирлари доирасида Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон олимлари иштирокида республика илмий-амалий семинари ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон олимлари, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа қатор ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

 

Мазкур илмий-амалий семинар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ғояси ва ташаббуси билан бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозицияларини бойитиш ва бу борадаги ишларни янада жадаллаштиришда республика олимларининг фикр-мулоҳазаларини тинглаш учун ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 29 январ куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташрифи давомида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан бирга илмий-ижодий, илмий-инновацион лойиҳалар билан танишиб, истиқболдаги вазифалар бўйича бир қатор топшириқлар берган. Хусусан, Давлат раҳбари Марказ ички контенти ҳам бинонинг ташқи маҳобатидан кам бўлмаслигини алоҳида қайд этган ҳолда Концепция доирасида муҳим ташаббусларни илгари сурган.

 

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича Васийлик Кенгашининг жорий йил 11 март санасида Марказ экспозициясини бойитиш, ривожлантириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

 

Унда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази олдига қўйилган муҳим вазифалар ижросини самарали таъминлаш, шунингдек, Марказ фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш бўйича белгилаб берилган топшириқ ва вазифаларни амалга ошириш юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Шунингдек, берилган топшириқлар, белгиланган долзарб вазифалар ижросини таъминлаш бўйича улуғ алломаларимизнинг илмий-маърифий меросини, уларнинг ислом цивилизацияси ва маданиятига, ислом маънавияти ва фалсафаси ҳамда жаҳон илм-фани тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссасини халқаро ҳамжамиятга етказиш, мамлакатимизда ҳамда хорижий давлатларда сақланаётган ислом дини ва маданиятига оид бой ва тарихий меросини ўрганиш, буюк алломаларимизнинг қўлёзма ва тошбосма асарларини тўплаш ва илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш бўйича “Цивилизацияларахсларашфиётлар” Концепцияси асосида 5 бўлим, жумладан,Исломгача бўлган давр, Қуръони карим зали, Биринчи Ренессанс”, “Иккинчи Ренессанс даври, “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори каби ва 9 йўналиш доирасида 800 дан ортиқ илмий инновацион лойиҳалар ишлаб чиқилиб, ишчи гуруҳлар рўйхати тасдиқланди.

 

Васийлик Кенгашининг мазкур йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини контентлар билан бойитиш, такомиллаштириш доирасида ишчи гуруҳларнинг 300 дан ортиқ, Илмий кенгашнинг 18 та муҳокама йиғилишлари ўтказилди.

 

2000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижлик олимлар, рассомлар, дизайнерлар, ҳунармандлар ва бошқа қатор мутахассисларни бир мақсад йўлида бирлаштирган мазкур кенг қамровли илмий-инновацион лойиҳаларнинг техник топшириқлари муҳокамадан ўтказилиб, бугунги кунда маъқулланган таклифлар бўйича шартномалар имзолаш жараёни бошланган.

 

Айни пайтда ушбу лойиҳаларнинг амалиётга татбиқ этилишини жадаллаштириш мақсадида жорий йилнинг май-июн ойларида “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусида республика бўйлаб ўтказилаётган “Маърифат карвони” илмий-маърифий тарғибот тадбирлари доирасида олимлар иштирокида республика илмий-амалий семинари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон олимлари республика илмий-амалий семинарини ўтказишдан мақсад эса Марказ фаолиятини такомиллаштириш борасида белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини янада жадаллаштириш, Марказ музейи экспозициялари бўйича республика олимлари фикр-мулоҳазалари, таклифларини инобатга олиш ҳамда экспозицияда жорий этишни таъминлашдан иборатдир.

 

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бунёд этилаётган, тарихимизда илгари бўлмаган улкан ва ноёб мегалойиҳа бой маънавий меросни тарғиб этишган қаратилган бўлиб,  марказ мамлакатимиз тарихи ва маданиятига, интеллектуал ва маънавий салоҳиятини асраб авайлаш ва бойитиш, шу асосда ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, жамиятнинг моддий ва маънавий тараққиётига ҳисса қўшиш муҳим аҳамият касб этади.