Зиёлилар карвони Қашқадарёда: Илмий-маърифий ташаббуслар амалда

 

Ўзбекистон бўйлаб амалга оширилаётган илмий-маърифий тадбирлар доирасида навбатдаги манзил Қашқадарё вилояти бўлди. Юртимиз олим ва зиёлиларидан иборат тарғибот гуруҳлари мазкур ҳудудга етиб борди.

 

“Маърифат карвони” илмий-маърифий тарғибот тадбирлари доирасида “Инсон қадри”, “Фаровон ҳаётга илк қадам”, “Тирик тарих” каби ўнлаб лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган.

 

Шунингдек, “Цивилизациялар – Шахслар – Кашфиётлар” каби оламшумул ғоялар асосида тайёрланаётган илмий-инновацион лойиҳалар тақдимотлари ҳам ташкил этилади. Ушбу учрашувларда мамлакат раҳбари ташаббуси билан барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолияти ҳақида ҳам кенг жамоатчиликка маълумот бериб борилади.