“Катта Лангар Қуръони” сақланган масжид реставрация қилинди

Қашқадарё вилоятининг тоғли Лангар қишлоғида жойлашган ХВ-ХВИ асрларга оид ноёб меъморий ёдгорликлардан бири — “Лангар ота” масжиди реставрация қилинди.
Реставрация ишлари АҚШ Элчилари маданий мерос муҳофазаси жамғармаси (АFCP) мадади билан ва Чикаго университети илмий раҳбарлигида амалга оширилди. Халқаро мутахассислар иштирокидаги таъмирлаш ишлари безакли нақшлар, устунлар, мозаикалар ва хаттотлик битикларини қамраб олди, дея хабар беради Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси.
Ушбу масжидда узоқ вақт давомида энг қадимий Қуръон қўлёзмаси – “Катта Лангар Қуръони” сақланган. Илмий тадқиқотларга кўра, унинг яратилган вақти VIII асрнинг охирги чорагига тўғри келади. Қолаверса, ушбу Қуръон учинчи халифа Усмон шахси билан боғлиқ бўлиб, муқаддас китоб унинг қўл остида битилган.
Қуръоннинг умумий ҳажми 206 саҳифани ташкил этиши мумкин. Ҳозирда номаълум хаттот томонидан битилган қўлёзманинг атиги 98 саҳифаси сақланиб қолган. 1936 йилда Қуръоннинг 81 саҳифаси Петербургдаги Шарқ қўлёзмалари институтига топширилган. Қолган 17 саҳифа Ўзбекистонда сақланмоқда.

2018 йилда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан Санкт-Петербургда сақланаётган “Катта Лангар Қуръони”нинг факсимиле қўлёзмасини Ўзбекистонга қайтаришга эришилди.
Кўп ўқилган
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа