"Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори" павильонини ташкил этишда халқаро тажриба ўрганилмоқда
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида барпо этилаётган "Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори" павильонини ташкил этиш ва уларни замонавий, инновацион технологиялар асосида бойитиш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Москва шаҳрига хизмат сафари билан ташриф буюрди.
Сафар доирасида ишчи гуруҳ "Sila sveta" компанияси билан ҳамкорликда Россиядаги музейлар фаолияти, уларда жорий этилган инновацион ва замонавий технологиялар, эришилган ютуқлар билан яқиндан танишди.
Бундай хорижий тажрибаларни чуқур ўрганиш, айниқса, замонавий музейчиликда қўлланилаётган интерактив ва рақамли технологияларни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази каби мегалойиҳаларда жорий этиш бу марказни янада такомиллаштириш ва замон талабларига мос ҳолда ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Кўп ўқилган

Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Каъбадан-да улуғ уй ҳақида...
