“Маърифат карвони” Сирдарёда давом этмоқда


 

“Тамаддун, маданият ва маърифат" мавзусидаги "Маърифат карвони"нинг илмий-маърифий тарғибот тадбирлари Сирдарё вилоятида қизғин давом этмоқда.

 

Вилоятнинг Гулистон туманида “Фаровон ҳаётга илк қадам” мавзусида амалий семинар-тренинг ташкил этилди. Тадбир доирасида ўтказилган ижтимоий-маърифий лойиҳалар аҳоли орасида катта қизиқиш уйғотди.

“Маърифат карвони” тарғиботчилари билан жонли мулоқотлар иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди. Илмий-маърифий тарғибот тадбирларининг дастлабки босқичи Янгиер туманидаги "Мурувват" интернат уйида “Инсон қадри” шиори остидаги учрашувлар билан давом этди. 

 

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Саида Раметова, Шоҳида Узоқова, Гулбаҳор Эрқулова, шунингдек, хонандалар Бекзод Эшонов ва Сардор Ғофуров иштирок этиб, томошабинларга кўтаринки кайфият улашишди.

 

Ушбу лойиҳа Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази,  Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар акамияси, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ва бошқа қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилмоқда.