Каъба тасвири туширилган сурат мегалойиҳа экспозициясидан жой олиши кутиляпти

 

1870 йилга мансуб Каъба тасвири графика услубида ишланган. Сурат санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори, рассом,  Беҳзод Ҳожиметовга қолдирилган оилавий меросдир.


Тасвир Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг "Иккинчи ренессанс даври" бўлимининг "Хонликлар" йўналиши экспозициясидан ўрин олиши кутилмоқда.


Тасвир эни 1,80 см, бўйи 94 см ипак матосига ишланган бўлиб, тилла безаклар билан ишлов берилган. Феруза ранглар қўшиб, маҳорат билан чизилган Каъба тасвири остига Қуръон оятларидан парчалар келтирилган. Бир ярим аср олдинги даврга тегишли сурат Ўзбекистон Mиллий кутубхонаси реставратори Шуҳрат Пўлатов томонидан 3 ой давомида япон қоғози билан қайта реставрация қилинди. 

 

Рассомнинг таъкидлашича, расм орқали ХIХ асрнинг охирида ҳам Каъбанинг қанақалиги ва уни чизиш бўйича халқ орасида  қизиқиш бўлган.