Акмал Саидов Россия Фанлар академиясининг хорижий аъзоси этиб сайланди

 

Ҳурматли Акмал Холматович, сизни дунё илм-фанида энг нуфузли илмий муассаса саналадиган – Россия Федерацияси Фанлар академиясининг хорижий аъзоси этиб сайланганингиз билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) жамоалари  муборакбод этади.

 

Сизнинг шундай мақоми юксак олимлар ҳамжамияти аъзоси этиб сайланишингиз мамлакатимизда муҳтарам Президентимизнинг илм-фан ва олимларга кўрсатаётган юқори даражадаги ғамхўрлиги ва соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижасидир.

 

Сизни мустақил давлатчилигимизнинг ҳуқуқий пойдеворини қўйиш ва мустаҳкамлашда ҳам амалий, ҳам назарий жиҳатдан катта ҳисса қўшган давлат ва жамоат арбоби ҳамда халқаро миқёсда танилган истеъдодли олим сифатида биламиз ва ҳурмат қиламиз.

 

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) нинг энг фаол аъзоси ва Таҳрир ҳайъати раиси сифатида мазкур лойиҳани амалга оширишдаги кенг қиррали фаолиятингиздан ҳамиша миннатдормиз. 

 

Яна бир бор Ватанимиз обрўсини юксалтирувчи нуфузли Академия аъзоси этиб сайланганингиз билан қутлар эканмиз, Сизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, илмий ва ижодий ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз.